Оқдарё туман “CALL-CENTER” – алоқа хизмати тун-у кун хизматингизда 

             Оқдарё туман “CALL-CENTER” – алоқа хизмати тун-у кун хизматингизда 

 

     Мазкур “CALL-CENTER” – алоқа хизмати маркази тун-у кун -  24 соат давомида туманимиз аҳолисини ижтимоий-тиббий ҳимоя қилишни кучайтириш, уларга тиббий-профилактик ёрдам кўрсатиш, “COVID-19”  касаллиги белгилари пайдо бўлганда зарур маслаҳат ҳамда ахборот бериш бўйича иш олиб боради.

  Шунингдек, “CALL-CENTER” – алоқа хизмати марказида Оқдарё туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказининг алоқа хизмати йўлга қўйилган бўлиб, эҳтиёжманд оилалар, карантин муносабати билан ишсиз, даромадсиз қолган аҳоли вакилларининг зарур озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича мурожаатларини қабул қилади.

    Оқдарё туман “CALL-CENTER” – алоқа маркази ишонч телефонлари:

    (66) 492-54-50
    (66) 492-65-36
    (66) 492-58-59
    (66) 492-55-14

 Уйда қолинг! Карантин қоидаларига амал қилинг!
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM