Оқдарё туман ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Оқдарё туман ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

 

Лукмонов Сардор Икромович Оқдарё туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

 

С.Луқмонов 1989 йил Самарқанд вилояти, Пайариқ туманида туғилган.  Иш фаолиятини O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши аппарати ёшлар билан ишлаш бўлими мудири лавозимидан бошлаган. 2014-2017 йиллар давомида Самарқанд шаҳар ҳокимлигида мутахассис, котибият мудири, ҳоким ёрдамчиси вазифаларида ишлаган.

 

2011 йил Самарканд давлат чет тиллар институтини, 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясини тамомлаган.

 

С.Луқмонов янги лавозимга тайинлангунга қадар Жомбой туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари вазифасида ишлаган.

 

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM