Сессияда 5 та масала муҳокама этилди

Сессияда 5 та масала муҳокама этилди

 

    Аввал хабар берганимиздек, бугун – 24 июль куни халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.

Дастлаб туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Ж.Ягаровнинг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиши борасида олиб борилаётган ишлар бўйича ҳисоботи эшитилди

  Сессияда шунингдек, жиноят ишлари бўйича туман суди раиси И.Дониёров ҳамда туман Адлия бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Акмал Куйлановларнинг 2020 йил ярим йиллик якунлари бўйича ахборотлари эшитилди.вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ш.Раҳмонов вилоят ҳудудида жамоат тартибини сақлаш ва карантин тадбирлари талабларига тўлиқ риоя этилишини таъминлаш юзасидан ахборот берди. Сўзга чиққанлар депутатларнинг ахборотлар юзасидан берилган саволларига жавоб қайтаришди.Туманда “Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган манзилли чора-тадбирлар” дастурининг маҳаллалардаги ижроси кўриб чиқилди.

     Сессияда халқ депутатлари туманн Кенгаши котибиятини ташкил этиш тўғрисидаги масаласи ҳам муҳокама этилди.

Сессияларни ташкил этиш, Кенгаш ва доимий комиссиялар иш режаларни шакллантириш, уларнинг ижросини мувофиқлаштириб бориш, умуман, Кенгаш фаолияти билан боғлиқ ташкилий, ҳуқуқий, ахборот-таҳлилий фаолият котибият зиммасида бўлади. Энг муҳими, бу маҳаллий кенгашнинг ижро ҳокимиятидан мустақил қилиш йўлидаги дадил қадамдир.

Муҳокамалар сўнгида халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти тўғрисидаги Низом, котибият ходимларининг штатлар жадвали ҳамда Кенгашнинг 2020 йил иккинчи ярим йиллигига мўлжалланган иш режаси тасдиқланди.

 

    Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM