73 нафар хотин-қизларга тавсиянома берилди

         73 нафар хотин-қизларга тавсиянома берилди

 

         Мамлакат раҳбарининг қарори билан 2020/2021 ўқув йили қабулидан бошлаб, Маҳалла ва оилани қўллаб - қувватлаш вазирлиги томонидан бериладиган тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари ажратилади. Шунга кўра, Оқдарё  туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига тегишли хужжатларни топширган 91 нафар хотин-қизларнинг 73 нафарига тавсияномалар берилди.

         Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими тавсияномага эга бўлган барча хотин-қизларга омад тилайди.

 

         Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM