Карантин қоидаларига риоя қилинг!

                          Карантин қоидаларига риоя қилинг!

      Бутун дунёга хавф солиб турган вабо, жумладан бизни юртимизга ҳам хавф солиб турибди. Шундай пайтларда мўмин мусулмонлар бу хавфни ортда қолдириш учун ўз уйларини маскан тутишлари керак.

   Имом ал-Бухорий раҳимаҳуллоҳ ривоят қилишларича, Ойша онамиз разийаллоҳу анҳо вабо-ўлат (эпидемия ва пандемия) ҳақида сўраганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга бундай деганлар:

أنه عذاب يبعثه الله على من يشاء و أنّ الله جعله رحمة للمؤمنين ليس من أحدٍ يقع الطاعون فيمكث فى بلده صابرا محتسبا يعلم أنّه لا يصيبه الا ما كتب الله له الا كان له مثل أجر شهيد

   “У Аллоҳ таоло хоҳлаган кимсага юборадиган азобдир. Албатта Аллоҳ уни мўъминлар учун раҳмат қилган. Вабо тегмаган кимса ўз шаҳрида (уйида) сабр ва умид қилган ҳамда Аллоҳ ёзган нарсагина етишини билгани ҳолда турса, унга шаҳиднинг савобидек ажр бўлади!” (Бухорий, 4/3474).

қуръон каримда;  َا أَيُّهَا النَّمْلُ ادْخُلُوا مَسَاكِنَكُمْ لَا يَحْطِمَنَّكُمْ سُلَيْمَانُ وَجُنُودُهُ وَهُمْ لَاَ يَشْعُرُون

   Яъни; Токи улар чумолилар водийсига келганларида, бир чумоли: «Эй чумолилар, масканларингга киринглар, Сулаймон ва унинг аскарлари сизларни билмасдан эзиб юбормасинлар», деди. Намл сураси 18.

    Демак, чумолилар хавф хатар пайдо бўлганда, биттаси қолганларини хавфдан огоҳлантирар экан.  Баьзи кишилар эса сизу биз учун оддий деб  билган ҳашаротлардан ҳам ибрат олмай карантин қоидаларини бузиб Аллоҳ ҳаром қилган спиртли ичимликларни олиб, улфатбозлик қилиб, кўча куйда беҳуда, мақсадсиз  юрганларини кўриб ёки эшитиб, гувоҳи бўляпмиз. Ислом дини  уламолари  хозирги пандемия даврида карантин қоидаларига амал қилиш вожиб амал демоқдалар. Демак, карантин коидаларига амал килмаслик кишини Аллоҳ таоло олдида оғир гуноҳкор бўлишига сабаб бўлади.

    Ин шаа Аллоҳ, бу карантинга амал қилсак юқоридаги ҳадисда айтилгандек шаҳидлик мақомига ва савобига эга бўлиб чиқамиз!  

         Отабек Ғоибов, Янгикурғон жоме масжиди имом хатиби                                     

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM