“Янгиравот-2” маҳалласида сайёр қабул ўтказилди

“Янгиравот-2” маҳалласида сайёр қабул ўтказилди

 

       Бугун “Янгиравот-2” маҳалласида 1-сектор раҳбари Оқдарё туман ҳокимининг сайёр қабули бўлиб ўтди. Сайёр қабулда ҳоким ўринбосарлари М.Саидмуродов, Ю.Ўроқова ҳамда Бош вазир қабулхонаси мудири Ғ.Қурбоновлар мурожаатларни қабул қилишди. Қабул давомида фуқаролар томонидан тиббий ёрдам, такрорий экин учун ер, электр, газ таъминоти, тадбиркорлик, иш билан таъминлаш каби масаларда мурожаатлар қилинди. Ечими осон бўлган мурожаатлар жойида ҳал этилиб, мурожаати юзасида тушунтириш ва тавсиялар берилди. Муддат талаб этиладиган мурожаатлар ижро учун тегишли мутасаддиларга бириктирилди.

         Электр ва табиий газ таъминоти масаласидаги оммавий мурожаатлар борасида мутасаддиларга топшириқлар берилиб, тез кунда масала ҳал этиладиган бўлди.

 

         Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM