Маҳаллада олиб борилаётган ишлар бўйича йиғилиш ўтказилди

 

        Маҳаллада олиб борилаётган ишлар бўйича йиғилиш ўтказилди

 

      Бугун Оқдарё туман ҳокими Н.Сулаймонов раҳбарлигида “Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман” шиори остида маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар юзасида йиғилиш ўтказилди. Унда ҳокимлик мутасаддилари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ходимлари иштирок этишди.

         Йиғилишда маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар муҳокама этилиб, ҳоким томонидан тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди. Шунингдек, мажлисда Самарқанд вилояти бандлик бош бошқармаси директор ўринбосари Умид Маматов иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг2020 йил 8 июн куни қабул қилинган “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4742-сонли Қарори мазмун-моҳияти тўғрисида батафсил тушунчалар берди.

         Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM