Оқдарёда инвестиция дастури асосида 2 та янги МТТ қурилмоқда

 

           Оқдарёда инвестиция дастури асосида 2 та янги МТТ қурилмоқда

 

         Ўсиб келаётган ёш авлоднинг ҳар томонлама етук, билимли, маънан ва ақлан соғлом  бўлиб улғайишларида мактабгача таълим муассасаларининг ўрни беқиёс. Замонавий, жаҳон талаблари асосида қурилаётган мактабгача таълим муассасаларида келажагимиз бунёдкорлари учун етарли шароитлар яратилиб, бу таълим-тарбия самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Юртимизда ёшларнинг келажагига қаратилаётган эътибор,  таълим тизимида истиқболли дастурлар асосида олиб борилаётган амалий ишлар  Ватан, жамият тараққиёти йўлида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади.

         Туманмизда бугунги кунда 28 та давлат Мактабгача таълим ташкилоти, 7 та давлат хусусий шерикчилик, 2 та хусусий, 61 та оилавий боғчалар  мавжуд. 3-7 ёшлилар туманда 12787 нафар. Шундан 6435 нафари мактабгача таълимга жалб этилган бўлиб қамров 51, 4 фоизни ташкил этади.

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 январдаги “2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4565 Қарорига мувофиқ туманда инвестиция дастури асосида 2 та  24 - 34-сонли давлат МТТлари кайтадан қурилмокда. Шу  кунларда қурилиш ишлари жадаллик билан олиб борилмокда.

        Мазкур Давлат мактабгача таълим ташкилотлари жорий йилнинг сентябрь ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

 

         Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM