ОҚДАРЁЛИК МАКТАБ БИТИРУВЧИЛАРИГА ОЛТИН МЕДАЛЛАР ТОПШИРИЛДИ

            ОҚДАРЁЛИК МАКТАБ БИТИРУВЧИЛАРИГА ОЛТИН МЕДАЛЛАР ТОПШИРИЛДИ

 

           2019-2020 ўқув йилида Оқдарё туманидаги умумий ўрта таълим мактабларини 2210 нафар ўқувчи битириб, мустақил хаётга йўлланма олишди. Мактаб битирувчиларининг 14 нафарига олтин медаль олиш насиб этди.
 Мактабдаги дарс машғулотларини аъло баҳоларга ўзлаштириб, олтин мелаль билан тугатган ёшларга туман ҳокими Нажмиддин Сулаймонов, туман халқ таълими бўлими мудири Сурайё Ортиқова ва Ёшлар иттифоқи Оқдарё туман кенгаши раиси Маъруфхон Мусаев томонидан олтин медаль, ташаккурнома ва эсдалик совғалари ҳамда вилоят халқ таълими бошқармасининг фахрий ёрлиқлари топширилди. Туман ҳокими Н.Сулаймонов ўқувчиларнинг устозлари ва ота- оналарига миннатдорчилик билдириб, катта хаёт остонасида турган ёшларнинг келгусидаги ўқишларига улкан зафарлар тилади.

           Муҳтарам Президентимиз томонидан ёшларнинг билими ва ижодий қобилиятларини қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар, албатта, ўзининг ижобий самарасини беришига ишонамиз. Ота-оналар фарзандларининг таълим-тарбияси учун фидойилик қилган мактаб ўқитувчиларига самимий миннатдорлик билдиришди.

     Шунингдек, туман ҳокимлиги, ёшлар иттифоқи ва халқ таълими бўлими вакиллари тумандаги 7-мактаб ўқувчиси Ш.Хуррамова ҳамда 14-мактаб ўқувчиси Ф.Рахматоваларнинг хонадонига ташриф буюриб, битирувчиларга қимматбаҳо эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқларни топширдилар.

      - Бугун биз битирувчилар учун энг қувончли ва хаяжонли кун, - дейди 52- ИДУМИ 11-синф ўқувчиси Гулчеҳра Ғаниева. — Давлатимиз томонидан ёшларга қаратилаётган эътибор ва ғамхўрликлар бизни янада улкан марралар сари руҳлантирмоқда. Бу йил мактабимиздан 4 нафар ўқувчи аъло баҳоларга ўқиганлиги учун олтин медалга сазовор бўлишди. Албатта, устозларимизнинг бизга билдирган ишончини оқлаймиз. Жонажон Ватанимиз фаровонлиги учун бор куч- ғайратимизни аямаймиз!

      Дилором Абдураҳмонова

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM