Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман

             Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман

      Бугун Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бош мутахассиси, ишчи гуруҳ аъзоси Гулжамол Асқарова, шунингдек, Самарқанд вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси мутахассиси Лола Мамараҳимова Оқдарё туманида бўлишди.

      Ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги "Бобур”, "Ўзбекистон", “Янгиравот-1”, “Пўлатдархон” маҳаллаларидаги жами 8 та хонадонда бўлишиб, "Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла" тамойили асосида хонадонларда олиб борилиши лозим бўлган бирламчи муҳим масалаларни муҳокама этишди.

     Мазкур тамойил асосида оилаларга улкан моддий ёрдам кўрсатиш эмас, оддийгина хонадон саранжом-саришталигини тарғибот қилиш, лозим бўлса, имкониятдан келиб чиққан ҳолда жамоатчилик вакиллари иштирокида ёрдам кўрсатиш лозимлиги тушунтирилди.

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM