“САРИҚ” ҳудудларга “ҚИЗИЛ” ҳудудларга қўшимча равишда яна 10 та фаолият турига рухсат берилган

           “САРИҚ” ҳудудларга “ҚИЗИЛ” ҳудудларга қўшимча равишда яна 10 та фаолият турига рухсат берилган

 

                Самарқанд вилоят Эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссиясининг қарори билан 2020 йил 1 июндан  “САРИҚ” ҳудудларга “ҚИЗИЛ” ҳудудларга қўшимча равишда яна 10 та фаолият турига рухсат берилган, жумладан:

  1. Автомашиналар ювиш шаҳобчалари фаолияти, автомобиллар, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш техникаларига техник хизмат (сервис) кўрсатувчи ташкилотлар фаолияти;
  2. Ноозиқ-овқат маҳсулотлари чакана савдо дўконлари, заргарлик ва гул сотиш дўконлари фаолияти;
  3. Йўналишсиз таксида йўловчи ташиш: Бунда йўловчи ташиш учун авто транспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган, ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлганда шунингдек, йўловчилар автотранспорт воситаси салонининг орқа ўриндиғига ўтказилганда фақат ўз ҳудудида ҳаракатланишига рухсат берилади.
  4. Сартарошхона ва гўзаллик салонлари фаолияти. Сартарошхона ва гўзаллик салонлари – хизмат кўрсатувчи шахслар томонидан шахсий ҳимоя воситалари – тиббий халат ёки комбинезон, тиббий ниқоб (N 95 ёки 2 та оддий ниқоб), юзини тўлиқ тўсадиган ҳимоя маскаси ва тиббий қўлқопдан фойдаланган ҳолда “1 та хизмат кўрсатувчи шахс – 1 та мижоз” тамойили асосида ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ишлашга рухсат берилади.
  5. Хусусий бандлик агентликлари фаолияти
  6. Меҳмонхоналарга ўз ошхоналарида овқат пишириш ҳамда хоналарга етказиб бериш
  7. Парк ва истироҳат боғлари (аттракционалар, кўнгилочар объектлар ҳамда тезкор овқат тайёрлаш нуқталари фаолияти бундан мустасно) фаолияти. Бунда парк ва истироҳат боғларига кириш карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда соат 09-00 дан 20-00 га қадар 2 нафар шахсдан кўп бўлмаган гуруҳларда (оилавий гуруҳлар бундан мустасно) амалга оширилади
  8. Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи ташкилотлар фаолияти (бунда, назарий машғулотлар масофадан туриб (онлайн) ўқитиш орқали амалга оширилиши, амалий машғулотлар эса сантария талабларига риоя қилган, шу жумладан, тиббий ниқоб, тиббий қўлқопдан фойдаланган ҳамда автотранспорт воситаларини дезинфекция қилган ҳолда ташкил қилиниши лозим)
  9. Давлат ташкилотларида аутсорсинг асосида овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик фаолиятига рухса берилади.
  10. Автотранспорт воситалари (стикерсиз), мототранспорт (скутер) ва велосипед ҳаракати 06:00-22:00 оралиғида рухсат берилмоқда.

         Ҳурматли оқдарёликлар! Мазкур имкониятлардан карантин қоидаларига риоя этган ҳолда оқилона фойдаланишларингизни сўраймиз.

 

         Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM