Ёшлар - мамлакатимиз келажагидир

 

      Ёшлар - мамлакатимиз келажагидир

 

    1-июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни бутун дунё болалари учун энг беғубор ва қувончли байрам ҳисобланади. Албатта, бола бу дунё, бола бу ҳаёт мазмунинг ажралмас қисмидир. Болалар ўз табассумлари орқали инсонлар қалбида ҳаётга, яшашга бўлган қизиқишни уйғотадилар. Кўзларида эзгулик ва мехр қалқиб турган болажон мусаффо осмонда эркин парвоз этаётган қалдирғоч мисоли.

    1925-йил Женевада болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон конференциясида  қабул қилинган қарорга асосан  1-июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни этиб белгиланган ва бу байрам 1950-йилдан  1-июн Бирлашган Миллатлар Ташкилоти раҳбарлигида бутун дунёда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни сифатида нишонланиб келинади. Мазкур сананинг асосий моҳиятларидан яна бири унинг байроғида ҳам ўз ифодасини топган. Унда ер шари барчамизнинг умумий уйимиз хисобланса, атрофидаги болалар эса бахт-саодат учун бирлашганидан далолат беради.

     Бу йил юртимиздаги пандемия ҳолатини сабабли туман умумтаълим мактаб ўқувчилари билан ўқишлар 1-апрелдан 25-майгача барча ўқувчиларга дарслар Онлайн тарзда ўтилди.

Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 20-майдаги “Умумий ўрта таълим мактабларида 2019-2020-ўқув йилини якунлаш ҳамда ўқувчиларни аттестат (шаҳодатнома) билан таъминлаш тўғрисида”ги 130-сонли буйруғига асосан тумандаги барча таълим муассасалари, ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасаларида истисно тариқасида жорий ўқув йилининг 3 та чорак баҳолари асосида ўқувчиларнинг йиллик баҳоларини чиқарилди. Ўқувчиларнинг “онлайн-мактаб” телевизион дарсларда масофавий таълим асосида, карантин вақтида тиришқоқлик билан ўқиган ўқувчиларни рағбатлантириш сифатида 4 чоракда фақат ижобий баҳоларни ҳам йиллик натижаларни ҳисоблашда инобатга олинди.

Туман  халқ таълими бўлими 2 тилда (ўзбек, рус) тўлдирилган, битирувчи ҳақидаги маълумотлар компьютерда ёзиган (аввал қўлда ручка билан ёзилган), электрон тизими орқали QR-код белгиси қўйилган тайёр аттестатларини 10 июнга қадар мактабларга етказиб беради.

       Мактаблар аттестатларнинг электрон (сканер) шаклини 15 июнга қадар битирувчиларга бепул етказилади.

Эслатиб ўтамиз, бу йил пандемия ҳолатини  инобатга олиб, атттестат ва шаҳодатномалар битирувчиларга электрон (сканер) кўринишида берилади.

2019-2020 ўқув йилининг якунига кўра 11-синфни битирадиган  2215 нафар ўқувчиларнинг 2201 нафари оддий,  14 нафари олтин медалга, 2163 нафари  9-синф биртирувчилари оддий ва 47 нафари аъло шаҳодатнома олишга муваффақ бўлмоқдалар.

Бугунги синовли кунларда ҳам ўсиб келаётган ёш авлодни ҳимоя қилиш замирида ҳаётни, унинг давомийлигини асраб-авайлаш моҳияти ётади. Келажак авлоднинг маънавий баркамол авлод бўлиб шаклланишидаги ҳар қандай ғамхўрлик эса юрт равнақи учун қўйилаётган мустаҳкам пойдевор демакдир.

  Мамлакатимизда муҳтарам юртбошимиз раҳнамолигида мустақил юртимизда эзгу мақсадларни руёбга чиқариш, соғлом ва баркамол, мард ва жасур, ватанпарвар авлодни тарбиялаб вояга етказиш учун жуда кенг кўламли, улуғвор ишлар амалга оширилаётганлигининг гувоҳи бўлаяпмиз.

Давлатимиз, жамиятимиз Сизларнинг камолотингиз, бахту-саодатингиз учун ҳеч нарсани - маблағ ва имкониятни ҳам, куч ва ҳаракатни ҳам, энг муҳими, ўзининг қалб саховати ва меҳрни асло аямайди.

Азиз ўқувчилар шундай ишончга фақатгина аъло баҳо ва намунали хулқ билан жавоб беришингиз лозим.

Шундай экан, азиз ўғил ва қизларимиз, республикамизда Сизга кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрликка доимо муносиб бўлиб, мамлакатимиз қўлга киритаётган ютуқларга ўз ҳиссангизни қўшиш, Ватанимизнинг жаҳон миқёсида обрў-эътиборини янада юксалтириш учун интилиб яшашингизга тилакдошмиз.

Азиз  ёшлар сизларни байрамингиз билан самимий табриклаб, сизларни келажакда Ватанимизга садоқатли, жисмонан ва маънан баркамол бўлиб етишингизда ва янгидан янги марраларни забт этишдан омадлар тилайман.

Азиз болажонлар яна бир бор байрамингиз қутлуғ бўлсин!

 

   С.Ортиқова, Оқдарё туман ХТБ мудири                          

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM