Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш йўлида

        Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш йўлида

      

     Коронавирус пандемияси даврида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, уларга имконият ва қулайликлар яратиш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Шу муносабат билан бугун туман ҳокими Н.Сулаймонов Барака массивида жойлашган тадбиркор Фирдавс Ражабов раҳбарлигидаги “SAM GREEN AGRO HOUSE” МЧЖ фаолияти билан танишди. Ҳоким тадбиркор билан самимий суҳбатда бўлиб, иссиқхона комплексида амалга оширалаётган ишлар, янги лойиҳа режалари билан танишди ва тадбиркорни ўйлантираётган масалаларни ҳал этишда кўмаклашишга келишиб олинди.

      Мазкур иссиқхона ҳажми 2 гектарни ташкил қилади. Шунингдек, 2020 йилнинг 1-чорагида Жанубий Корея давлатидан 1,3 миллион долларлик хорижий инвестиция асосида яна 2 гектарлик иссиқхона қуриш учун жиҳозлар келтирилди. Лойиҳа қуввати йилига 200 тонна сабзавот маҳсулотлари етиштиришга мўлжалланган янги иссиқхона жорий йилнинг сентябрь ойида ишга туширилади ва 40 киши доимий иш ўрни билан таъминланади.

 

    Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM