Аёллар бандлиги таъминланди

                Аёллар бандлиги таъминланди

 

     Оқдарё туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг турмуш шароитларини яхшилаш, уларнинг иқтисодий жиҳатдан оёққа туриб олиши учун имкониятлар яратиш, мавжуд муаммоларини ҳал этиш мақсадида бир канча чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

   Хусусан, бугун туман ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, туман касаба уюшмаси томонидан “Оқдарё туманида хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган манзилли чора-тадбирлар дастури”га асосан, тумандаги 7 нафар эҳтиёжманд, ногиронлиги бор ва боқувчисини йўқотган хотин-қизларга тикув машиналари топширилди.

    ДАСТУР асосида тикув машинаси, дори-дармон, уй-жойини таъмирлаш учун 300 млн сўм  маблағ ажратилган. Ушбу маблағ ҳисобидан 1 чорак якунига 95.7 млн сўм  16 нафар хотин-қизларга кўмак учун ажратилган бўлиб, шундан 7 нафарига тикув машина, 2 нафарига дори-дармон учун ва 7 нафарига уй-жойни таъмирлаш учун йўналтирилган.

           Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM