Ғўза парвариши бўйича семинар йиғилиши ўтказилди

     Ғўза парвариши бўйича семинар йиғилиши ўтказилди

     Охирги кунларда Республиканинг барча ҳудудларида ёғингарчиликнинг меъёрдан ортиқча бўлганлиги, тупроқда намликнинг кўпайиб кетишига, ғўза парваришида агротехник тадбирларни ўз вақтида бажарилмаслигига олиб келиб, кескин вазият юзага келди.
        Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ғўза парваришида “бир ҳафталик фавқулодда ҳолат” эълон қилиб тезкор чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича берилган топшириқлар ижроси юзасида туманда амалий ишлар қилинмоқда. Жумладан, бугун 1-сектор ҳудудидаги Кумушкент ММТП ҳудуди “Бештерак Лочин” фермер хўжалиги ҳамда Оқдарё ММТП ҳудуди “Малика тонг шудринг даласи” фермер хўжалиги пахта даласида тумандаги барча қишлоқ хўжалик ташкилотлари ва пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжалик раҳбарлари иштирокида семинар йиғилиш ўтказилди. Унда 20 майдан бошлаб ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши ғўза майдонларида қатқалоқнинг қалинлашишига олиб келиб, ғўза ривожига жиддий таъсир кўрсатиши сабабли мавжуд барча култиваторларни отрядларга бириктириб, узлуксиз ишлашини таъминлаш, ғўза майдонларини бегона ўтлардан тозалаш ва ягоналаш ишларини тўлиқ якунлаш, ғўза зараркунандалари ҳамда касалликларига қарши кимёвий ишлов, суспензия сепиш каби кечиктириб бўлмайдиган тадбирларни амалга ошириш бўйича топшириқлар берилди.

       Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2020 © Оқдарё туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM