Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади

     Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади

 

      Бугунги кунда юқоридаги фикрни ўзида мужассам этган ҳолда Оқдарё туманида ҳам аҳоли даромадларини ошириш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш йўлида бир қанча қувонарли ишлар амалга оширилмоқда.

      Хусусан,  бугун туман ҳокимлиги томонидан камбағалликни қисқартириш, аҳолининг ижтимоий шароитини яхшилаш мақсадида “Мустақиллик” маҳалласи ҳудудида истиқомат қилувчи 20 та кам таъминланган, кўмакка муҳтож оилаларга “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракати дорасида паррандачилик йўналишида фаолият бошлаб олишлари учун ҳар бирига 50 дона жўжа ва 20 килограмдан жўжаларни боқиш учун озуқа-ем тарқатилди.  

    Парранда боқиш фаолиятидан бехабар бўлган хонадон эгалари учун тажрибага эга бўлган мутахассислар бириктирилади.

 

     Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2020 © Оқдарё туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM