Камбағалчиликдан чиқариш ҳамда ихтисослашув доирасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди

 Камбағалчиликдан чиқариш ҳамда ихтисослашув доирасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди

     Бугун тумани ҳокими Нажмиддин Сулаймонов томонидан камбағалчиликдан чиқариш ҳамда аҳоли томорқаларида бир хил маҳсулот етиштиришга ихтисослаштириш доирасида Бобур маҳалласида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди. 

     Жумладан, рўйхатга олинган шароити оғир камбағал оилаларга амалий кўмак берилиши, рўйхатдаги оилаларнинг бандлиги таъминланиши ҳолати яқиндан ўрганилди.

 Ҳоким ўрганиш давомида фуқароларнинг яшаш хонадонларида бўлиб, улар билан яқиндан суҳбат қурди.

Туман ҳокими фуқаролар билан суҳбат давомида томорқа ерларидан фойдаланиш ҳолатини кўздан кечириб, келгуси режалари билан қизиқди. Ушбу оилаларнинг қандай фаолият тури билан шуғулланишга иштиёқи бор? Бунда уларга қандай кўмак зарур? Шу ва шу каби саволларга жавоб топиш асносида келгусида ушбу оилаларнинг иқтисодий эркинликка эришишларини таъминлаш лозимлиги таъкидланди.

Ушбу оилаларга амалий кўмак бериш юзасида келгуси режалар белгилаб олинди.

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM