БОЛАЛАР  ТАРБИЯСИНИНГ   ЎЗИГА  ХОС  ЖИҲАТЛАРИ

 

БОЛАЛАР  ТАРБИЯСИНИНГ   ЎЗИГА  ХОС  ЖИҲАТЛАРИ

   Қалбидаги ҳиссиётларини, фикр-мулоҳазаларини ифода қилиш учун фарзандингизга имкон беринг. “Менга гап қайтаряпти”, дея жаҳлингиз чиқмасин. Болани тушунишнинг энг маъқул йўли унга яхши ният билан, яъни, урушиб жеркиш билан эмас, мулойим муомала илинжида яқинлашишдир.
Битта суҳбат давомида бир неча муаммони ҳал қилишга чоғланманг! Ҳар бир масалани алоҳида-алоҳида ҳал қилинг.
Фарзандингизга тўғри билим беринг. Болага хатоларини айтиш билан кифояланиш ярамайди. “Қўлингни юв!”, “Салом қани?”, “Бор, дарсингни қил!” дейишнинг ўзи етарли эмас. 
     Агар фарзандга айтилганларни у билан бирга бажариб, уни олқишлаб қўйсангиз, кўзланган натижага эришишингиз мумкин.
Фарзандингизни тинглай билинг! Шу тариқа унинг муаммоларидан, ҳис-туйғуларидан хабардор бўласиз.
   Уни ёмон ҳолатга туширган воқеадан сўнг хулоса чиқаришга, сабоқ олишига кўмаклашинг. Ўша дамда уни койиманг, маъруза ўқиманг. Агар лозим бўлса, орадан бир оз вақт ўтиб, ҳиссиётлар совигандан кейин тушунтиришингиз мумкин. 
Болангизни душманингизга айлантиришни хоҳламасангиз, бирор муваффақиятсизликдан кейин “Ана, айтмаганмидим?!” деган гапдан сақланинг.
     Унга бақирмасдан, қизишмай ҳақсизликка қарши чиқишни ўргатинг.
Фарзандингизни тинглаётиб унинг чеҳрасига боқинг, боладан гина қилманг, фақат “Буни сендан кутмагандим”, десангиз кифоя.
     Фарзандингизнинг бирон хатти-ҳаракати сизга ёққанда, буни унга билдириб қўйинг.
Унутманг: фарзандингиз сизни ўзига идеал деб билса, шундагина унга ўзингиз истаган нарсани сингдира оласиз.

         Бахтигул  Асророва, Оқдарё  туман мактабгача таълим бўлими мудири

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM