ТУМАННИНГ САНОАТ КУРСАТГИЧЛАРИ

ТУМАННИНГ САНОАТ КУРСАТГИЧЛАРИ

      Дастлабки маълумотларга асосан жорий йилнинг январь-декабрь ойларида Оқдарё туманида фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари томонидан 205,5 млрд. сўмлик саноат махсулотлари ишлаб чиқарилишига эришилди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 104,6 % ни ташкил этди.

   Хисобот йилида 174,7 млрд. сўмлик истеъмол товарлари ишлаб чиқарилиб, 2018 йил январь-декабрга нисбатан 101,7 фоизни ташкил этди. Жумладан, 57,7 млрд. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб умумий хажмга нисбатан 33,0 % ни ташкил қилиб, 117,0 млрд. сўмлик ноозиқ-овқат моллари (2018 йил январь-декабрга нисбатан мос равишда 104,4 фоиз ва 100,5 фоиз) ишлаб чиқарилди ва умумий хажмга нисбатан 67,0 % ни ташкил қилди.

Саноат ишлаб чиқаришда кичик бизнеснинг хиссаси

      Бугунги кунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакатимиз ички бозорини товар ва хизматлар билан таъминлашда, ахоли бандлиги ва реал даромадларини оширишда, ресурсларни оқилона тақсимлаш ва улардан самарали фойдаланишда, ижтимоий гурухлар даромадларининг номутаносиблигини камайтиришда, иқтисодиётнинг турли тармоқлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни яхшилашда катта ахамиятга эга бўлиб, ислохотларни чуқурлаштиришнинг асосий катализатори хисобланади. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари бозор конъюнктураси ўзгаришларига хам, истеъмолчи талаби ўзгаришларига хам тез мослашишга қодир бўлиб, истеъмол бозоридаги мувозанатни ушлаб туришда мухим роль ўйнайди, шунингдек, рақобат мухитининг шаклланишига хизмат қилади. Жорий йилнинг январь-декабрь ойларида туманда 205,5 млрд. сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилиши амалга оширилган бўлиб, шундан 199,6 млрд. сўм ёки умумий хажмнинг 97,1 % ни кичик бизнес субъектлари томонидан ишлаб чиқарилган саноат махсулоти ташкил қилганлигини кўришимиз мумкин. Давлат ва хусусий секторнинг ўзаро муносабати мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий барқарор вазиятни таъминлашда хусусий бизнеснинг манфаатдорлигини оширишда катта хизмат қилади. Ўз навбатида, мамлакатимизда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш борасида олиб борилаётган ислохотлар натижаси ўлароқ Оқдарё туманида саноат махсулотлари ишлаб чиқариш хажмида нодавлат секторнинг улуши салмоқли эканлигини кўриш мумкин. Тармоқ корхоналари томонидан жорий  йилнинг январь-декабрь ойларида 205,5 млрд. сўмлик махсулотлар ишлаб чиқарилди ёки ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 104,6 % ни ташкил этди, шунинг билан бирга давлат секторида 6,2 млрд. сўмлик махсулот ишлаб чиқарилиб умумий хажмга нисбатан 3,0 % ташкил этса, нодавлат секторида 199,3 млрд. сўмлик махсулот ишлаб чиқарилиб, умумий хажмга нисбатан 97,0 % ташкил этди.  Ривожланган хорижий давлатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, саноат мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида мухим ўрин тутади. 
      Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб Самарқанд вилоятининг шахар ва туманларида ишлаб чиқарилган  саноат махсулоти хажмини шахар хамда  туманларни  вилоят кўрсаткичлари билан таққослаш орқали тахлил қилиш, саноат махсулотини  ахоли жон бошига тўғри келадиган миқдори динамикасини кузатиб бориш, худудлардаги устувор вазифаларни ва ўсиш нуқталарини белгилаш мухим ахамият касб этади. Ўз навбатида жорий йилнинг январь-декабрь ойларида Оқдарё туманида саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилиши 205,5 млрд.сўмни ташкил этиб, мазкур кўрсаткич Самарқанд вилоятининг жами саноат мақсулоти ишлаб чиқарилишида 1,3 % ташкил этди. Туманда ишлаб чиқарилган саноат махсулоти хажми аҳоли жон бошига 1308,1 минг. сўмни ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 102,6 % га етказилганлигини кузатишимиз мумкин. Шунингдек, туманда истеъмол товарлари ишлаб чиқарилиши 174,7 млрд. сўмни ташкил қилиб, Самарқанд вилоятининг жами  истеъмол товарлари ишлаб чиқарилишида 1,8 % ташкил этди. Туманда ишлаб чиқарилган истеъмол товарлари ахоли жон бошига 1112,2 минг. сўмни ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 99,8 % га етказилганлигини кузатишимиз мумкин.

 

     Оқдарё туман статистика бўлими

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM