Ҳоким ўринбосари тиббий муассасалардаги вазиятни ўрганди

        Ҳоким ўринбосари тиббий муассасалардаги вазиятни ўрганди

       Бугун туман ҳокими ўринбосари М.Саидмуродов томонидан тумандаги тиббий муассасалардаги бугунги вазият, амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Дастлаб ҳоким ўринбосари Оқдарё туман тиббиёт бирлашмаси Юқумли касалликлари бўлимида ташкил этилган коронавирус инфекциясига (COVID -19)  қарши курашиш штабида яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Шунингдек, М.Саидмуродов туман марказий поликлиникаси ва туғруқ мажмуаси шифокорлари билан суҳбатда бўлиб санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда иш олиб бориш қатъий талаб этилишини таъкидлади ҳамда шифокорларга тегишли топшириқлар берди. Шундан сўнг, ҳоким ўринбосари туман СЭО марказида бўлиб, марказ ходимларига яратилган шароитлар, жиҳозлар ҳамда карантин вақтида коронавирус тарқалишини олдиниолиш борасида марказ томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан танишди.
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM