Биз сиз билан қалбан биргамиз, коронавирусни биргаликда енгамиз!

Биз сиз билан қалбан биргамиз, коронавирусни биргаликда енгамиз!

         Ҳозирги синовли кунларда хайрли амаллар халқимиз ўртасида меҳр-оқибат, саховат ва бағрикенглик ришталари ҳамда тинчлик-тотувлик, ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитининг мустаҳкамланишига хизмат қилади.
 Оқдарё туман ҳокимлиги ташаббуси билан ўтказилаётган “Биз сиз билан қалбан биргамиз, коронавирусни биргаликда енгамиз!” акцияси доирасида бугун саҳоватпеша тадбиркорларимиз ҳомийлигида ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар холидан хабар олиш, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари улашиш мақсадида ҳайрия ташкил этилди. 
       Эрта тонгда туман мутасаддилари ҳамда вилоят бош имом хатиби З.Эшонқулов, вилоят ҳокими ўринбосари Д.Маматқуловлар иштирокида тумандаги азиз қадамжолардан Маҳдуми Аъзам, Имом Суғдий, Нур Саид, Абдулло Ансорий зиёратгоҳларида эҳсон учун йигирмага яқин қуй сўйилиб, ўтганлар ҳақига қуръон ва саловатлар ўқилди. Шундан сўнг ҳомийлик хайриялари гўшт, балиқ, ун, гуруч, ёғ, тухум, чой каби маҳсулотларни 1-сектор штабига марказлашган ҳолда тўплаб санитар-гигиеник талабларга мувофиқлиги кўрикдан ўтказилди ва туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан шакллантирилган жойлардаги эҳтиёжманд оилалар, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ёрдамга муҳтож қатлами ҳақидаги рўйхат асосида 553 нафар оилага карантин талабларига қаътий риоя этилган ҳолда етказиб берилди.

       Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM