Ҳоким тадбиркорлар ва фуқаролар масалаларини жойида ўрганмоқда

         Ҳоким тадбиркорлар ва фуқаролар масалаларини жойида ўрганмоқда

 

      Айни кунларда туманимизда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида туман ҳокими Феруз Абилов томонидан тезкор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, бугун ҳоким “Пичоқчи” маҳалласида бўлиб, экспортёр тадбиркор Т.Абдужалилов раҳбарлигидаги “PICHOQCHI DRY FRUITS” МЧЖда амалга оширилаётган ишлар, экспортга йўналтирилаётган маҳсулотлар, янги навли ёнғоқзор ҳамда маҳаллада бунёд этилаётган логистика маркази билан яқиндан танишиб, ишни янада ривожлантириш борасида тавсиялар берди.

      Маҳалланинг Тарнов қишлоғида тадбиркор Н.Илёсов раҳбарлигидаги “Тарнов сабзавотлари” фермер хўжалигида 2020 йилда Оқдарё туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига асосан қуёнчиликни ривожлантириш лойиҳаси киритилган эди. Туман ҳокими ушбу лойиҳа бўйича амалга оширилган ишлар билан танишди ҳамда тадбиркорга кредит масаласида ёрдам бериладиган бўлди. Йўл-йўлакай маҳалланинг Тўрайғир қишлоғида фуқароларнинг янги подстансия ва симёғочларни алмаштириш масаласидаги мурожаатларининг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишилди.

 

         Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM