Ҳайрия тадбирлари давом этмоқда

          Ҳайрия тадбирлари давом этмоқда

    Аллоҳ хайр-эҳсон қилувчи бандаларининг молига барака берибгина қолмай, дунё ишларида ҳам яхшиликларни насиб этади, бошига тушган мушкулотлардан тезда фориғ бўлишига мададкор бўлади.
     Айни кунларда туманимизда коронавирус пандемияси тарқалишини олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш билан бир қаторда кўплаб ҳайрли ишлар ҳам қилинмоқда. Жумладан, бугун эрта тонгда туман ҳокимлиги ва саховатпеша инсонлар кўмагида Маҳдуми Аъзам зиёратгоҳида эҳсон учун мол сўйилиб, ўтганлар ҳақига қуръон ва саловатлар ўқилди.
    Яратгандан юртимиз тинчлиги, халқимиз саломатлиги, осмонимиз мусаффо бўлишини сўраб дуолар қилинди ва 110 нафар кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга гўшт тарқатилди. Шунингдек, ҳар бир секторда эҳсон учун қўй сўйилиб, 60 нафар кам таъминланган оилаларга тарқатилди.

             Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM