“Ёшлик боғи”да 16 нафар ишсиз ёшлар бандлиги таъминланди

 

       “Ёшлик боғи”да 16 нафар ишсиз ёшлар бандлиги таъминланди

 

     Туман ҳокимлиги ташаббуси билан Лойиш шаҳарчаси ҳудудида, “Ёшлик боғи” ташкил этилди. Боғ учун 8 гектар ер ажратилган бўлиб, асосан арча, каштан, эман, қайин каби манзарали дарахт кўчатлари экилди.

    Ушбу “Ёшлик боғида” дарахтлар экиш орасидан унумли фойдаланиш мақсадида, “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси доирасида 05 гектардан жами 11 нафар фаол ёшга ер ажратиб берилди. Шунингдек, оилаларни камбағалликдан чиқариш дастури бўйича камбағаллик рўйхатида турувчи 5 та оилага ҳам 05 гектар қатор оралиғидан турли хил мева сабзавот етиштириб оилавий даромадини ошириш мақсадида ер ажратилди.

    Бу лойиҳа орқали йил бошида тасдиқланган жами 16 нафар ишсиз ёшларимизни бандлиги таъминланган бўлса, лойиҳани давом эттирган ҳолда туманимизда ташкил этилаётган пилла етиштириш бўйича тутзорлар оралиқлари ҳам бандлиги таъминланмаган ёшларга бўлиб берилмоқда. Бундан кўриниб турибдики, туманда ёшларни иш билан таъминлашга жиддий эътибор қаратилмоқда.

 

      М.МУСАЕВ,

     Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси

2015-2020 © Оқдарё туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM