Экспортёр корхоналардаги муаммолар жойида ўрганилди

          Экспортёр корхоналардаги муаммолар жойида ўрганилди

 

     Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2020 йил 19 март куни “Коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуш даражасига ва иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича устувор вазифалар” юзасидан кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан экспортёр ташкилотлар ва инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари билан мавжуд муаммоларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва ҳал этиш бўйича берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари О.Ходжаев туман ҳокими Ф.Абилов билан биргаликда 23 март куни тумандаги экспортёр корхона ва ташкилотларда учрашувлар ўтказишди. Учрашувлар давомида мавжуд муаммолар ўрганилди.

 

         Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM