Наврўз байрами кунида  "Меҳр ва мурувват" акцияси ўтказилди

         Наврўз байрами кунида  "Меҳр ва мурувват" акцияси ўтказилди

      Наврўз – миллий қадрият, эзгулик ва халқимизнинг фазилатларини намойиш этувчи байрамдир. Бугун Наврўз байрами кунида туманимизда амалга оширилган бир қатор ҳайрли тадбирлар фикримизнинг яна бир карра исботи бўлди десак, муболаға бўлмайди. Жумладан, вилоят ҳокими ўрибосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи А.Умаров ҳамда туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ю.Ўроқовалар иштирокида  "Янгиҳаёт" маҳалласида яшовчи 95 ёшни қаршилаётган Артриева Шуматбика момонинг  ҳолидан хабар олинди, шунингдек "Пўлатдархон" маҳалласида ҳамда "Даҳбед" маҳалласидаги Ижтимоий  турар жойда ўтказилган   "Меҳр ва мурувват" акциясида иштирок этиб, унда кам таъминланган 140 нафар оилаларга озиқ-овқат ва гигиеник маҳсулотлар тарқатилди. 
  Акцияни Пўлатдархон маҳалласидаги "Парвина-Бобуржон" савдо дўкони раҳбари тадбиркор Адиба Абдусатторова ташкиллаштирди. 

  Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM