Хитой инвесторлари туманимизда бўлишди

 

Хитой инвесторлари туманимизда бўлишди

 

2019 йил 11 декабрь куни хитойлик инвесторлар,  International Investment Group вакиллари Самарқанд вилоятида бўлишди.  Меҳмонлар билан Самарқанд вилояти ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ойбек Жоджаев музокаралар олиб борди.

Сўнгра хорижлик инвесторлар Оқдарё туман ҳокимлиги вакили инвестиция ва ташқи савдо бўлими бош мутахассиси Элбек Бердиев бошчилигида туманимизга ташриф буюришди. Ташриф давомида меҳмонлар тумандаги “Умиджон элита” корхонаси, “Дархон балиқлари” иссиқхонаси, “Аср имкон текстиль” ҳамда “Дўстбек Оқдарё” корхоналарида ишлаб чиқариш жараёни, экспортга йўналтирилаётган товарлар билан яқиндан танишишди.

Бу каби ташрифлар келгусида хорижий инвесторлар билан ҳамкорлик алоқаларимиз мустахкамланиб, туманимизнинг инвестицион салоҳиятини янада юксалишига олиб келиши шубҳасиздир.

 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Разработан в: SAKTRM