Она тилимизга Давлат тили мақоми берилган куннинг 30 йиллиги муносабати билан тадбирлар ўтказилмоқда 

Image_tadbir: 

Она тилимизга Давлат тили мақоми берилган куннинг 30 йиллиги муносабати билан тадбирлар ўтказилмоқда 

 

         2019 йил 21 октябрь куни Оқдарё туманидаги таълим муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 октябрдаги Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили ҳақида"ги Қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигининг кенг нишонлаш тўғрисида"ги ПҚ-4479-сонли қарори ижроси бўйича  "Она тилим-жону дилим", “Тил миллат кўзгуси” мавзуларида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.  Жумладан тумандаги 63-сонли Имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасасида "Она тилим-жону дилим" шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.

      Тадбирда ушбу мактабнинг ўқитувчи ва ходимлари ҳамда ўқувчилари, туман ҳокимлигининг бош мутахассиси, Маънавият ва марифат маркази туман бўлинмаси раҳбари, туман ҳокимлигининг ахборот хизмати раҳбари иштирок этишди. Шунингдек, туманимиздаги 45-47- умумтаълим мактабларида ташкил этилган тадбирларда, туман ҳокимлиги хотин-қизлар қўмитаси мутахассиси З.Ражабова, "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази туман бўлими раҳбари Д.Адилова, Маънавият ва марифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Б.Ашуровлар йиғилганларга Ўзбек тилининг тарихи, Давлат тили ва қонун ҳақида маълумотлар бериб, тарбиявий фикрлар билдиришди.

        Ўтказилган тадбирларда ўқувчилар томонидан тил, миллат ва ватанни мадҳ этувчи шеър-қўшиқлар ижро этилиб, саҳна кўринишлари намойиш этилди.

 

 

2015-2020 © Оқдарё туман ҳокимлиги. Разработан в: SAKTRM