“Анзират бувилар” гуруҳига вазифа топширилди

        “Анзират бувилар” гуруҳига вазифа топширилди

         Маҳаллада ижтимоий –маънавий муҳит барқарорлигини сақлаш, хотин-қизлар билан ишлаш, оилаларда маънавий –ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлашда кекса авлод вакилларининг бой ҳаётий тажрибасидан оқилона фойдаланиш мақсадида туманимиз маҳаллаларидан 30 кишидан иборат “Анзират бувилар” гуруҳи ташкил этилган эди. 2019 йил 3 сентябрда туман ҳокимлигида “Анзират бувилар” гуруҳи аъзолари ҳамда хотин-қизлар бўйича маҳалла мутхассислари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

 Йиғилишда кейинги вақтларда аёллар билан боғлиқ муаммоларнинг кўпайиб бораётганлиги, ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлмаса-да шартакилик қилиб, мутасадди раҳбарларга дўқ-пуписа қилиб, босим ўтказиб, ўз мақсадларига эришишлари учун юқори органларга узлуксиз мурожаат қилаётган айрим аёллар билан ишлашда “Анзират бувилар” гуруҳининг ёрдами зарур эканлиги, нотинч оилалар билан тушунтириш ишларини олиб бориш каби масалалар муҳокама қилиниб, тегишли топшириқлар берилди.

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Разработан в: SAKTRM