Оқдарё туман ҳокими, 1-сектор раҳбари аҳоли билан секторлар кесимида навбатдаги қабулини ўтказди.

Оқдарё туман ҳокими, 1-сектор раҳбари аҳоли билан секторлар кесимида навбатдаги қабулини ўтказди.

Жорий йил 8 апрел куни Самарқанд вилояти Оқдарё тумани, “Кумушкент” маҳалла фуқаролар йиғинида,  туман ҳокими Ф.Абилов, туман ҳокими ўринбосарлари,   ИИВ ходимлари,  Бандлик ва меҳнат муносабатлари бўлими бошлиғи У.Мажидов, Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи А.Мустафоев, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими И.Саъдуллаев, Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими Э.Джураев, Туман тижорат банклари, Автомобиль йўллари туман бўлими бошлиғи П.Ўроқов, Мажбурий ижро бюроси бошлиғи С.Рахимов, ва туман ташкилот раҳбарлари иштирокида оммавий сайёр қабулар ташкил этилди.

Қабул давомида асосан 5 хил мазмундаги мурожаатлар келиб тушди.

Соҳалар кесимида энг кўп мурожаатлар кадастр масаласида ва ноқонуний уй-жой, поликлиника, фермер хўжалигида ойлик маош олиш, табиий газ қувирлари масалалари ҳақида мурожаатлар келиб тушди.

Фуқаролар томонидан билдирилган айрим мурожаатлар жойида ўрганиб ижобий ҳал қилинди.

Қабуллар жараёнида муаммоларнинг қўшимча ўрганиш талаб этиладиган 98% мурожаатнинг кўриб чиқилиши назоратга олинди.

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Разработан в: SAKTRM