Иккинчи жаҳон урушида қатнашган даҳбедликлар хотираси ёд этилди

Иккинчи жаҳон урушида қатнашган даҳбедликлар хотираси ёд этилди

Бугун Оқдарё тумани Навоий маҳалласидаги “Даҳбед” қабристонида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хотирасига бағишлаб ўрнатилган ёдгорлик олдида  9 май — “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Иккинчи жаҳон урушида иштирок этган даҳбедликларни хотирлаш тадбири бўлиб ўтди. Мазкур маънавий-маърифий тадбирда туман ҳокими Шерзод Қудратов, нуронийлар, маҳалла фаоллари ва ёшлар иштирок этишди. Қуръон тиловати билан ўтганлар хотираси ёд этилган тадбир сўнгида туман ҳокими бир гуруҳ нуронийлар ва ўқувчи ёшларга эсдалик совғаларини топширди. 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Разработан в: SAKTRM