Матбуот анжумани ўтказилди

Матбуот анжумани ўтказилди

Самарқанд вилоят ҳокимлиги ҳамда Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизматининг медиа-режасига асосан бугун туман Давлат хизматлари марказида "Соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар самараси" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманида туман ҳокимининг ўринбосари С.Луқмонов, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи И.Бобобеков, “Оқдарё овози” газетаси бош муҳаррири Й.Муҳаммадиев, соҳа масъуллари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. 
Туманда соғлиқни сақлаш тизими борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида масъуллар томонидан батафсил маълумот берилди. Шунингдек, аҳоли ўртасида вакцина олиш бўйича тарғибот ва эмлаш ишларини олиб борилиши, мавжуд вакцина захираси, вакцина турлари ҳамда эмлаш тартиблари тўғрисида ҳам маълумот бериб ўтилди. 
Иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга масъуллардан батафсил жавоблар олишди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Разработан в: SAKTRM