“Рақамли технологиялар ўқув маркази” ташкил этилди

“Рақамли технологиялар ўқув маркази” ташкил этилди

   Давлатимиз раҳбари олға сурган 5 та муҳим ташаббусининг “Аҳоли ва ёшлар ўртасида компютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш масалалари бўйича” деб номланган  3-ташаббуси доирасида Оқдарё туман марказида  тадбиркор Бобурмирзо Обидов томонидан “Рақамли технологиялар ўқув маркази” ташкил этилди. Бугун ушбу замонавий ўқув марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
    Тадбирда туман ҳокими Н.Сулаймонов, сектор раҳбарлари ва тегишли ташкилот ходимлари иштирок этишиб, марказда ёшлар учун яратилган шароитлар билан танишдилар.
     Мазкур ўқув маркази фаолиятининг йўлга қўйилиши ёшларга рақамли технологиялар билан ишлаш, дастурлаш, веб-сайтлар яратиш ва робототехника ишларини мукаммал ўрганишлари учун кенг имконият яратди.

     Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Разработан в: SAKTRM