Депутатлар диққатига!
Жорий йилнинг 7 август куни соат 10:00 да халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашининг тўққизинчи сессияси чақирилмоқда.
Тадбир туман ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтади.
Кун тартибида:
- ташкилий масала;
- тумандаги аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида;
- Оқдарё тумани ҳокимлиги ходимларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида ойлик иш ҳақларига нисбатан устамалар пули қўшиш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилмоқда.
Сессия иши юзасидан қўшимча маълумот берилади.
Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати