Юздан ортиқ оилага байрам туҳфаси улашилди

        Юздан ортиқ оилага байрам туҳфаси улашилди

      Қадим миллий байрамимиз бўлган Наврўз байрами асрлар давомида халқимизнинг ўзига хос анъаналарини ўзида мужассам этиб келмоқда. Одамларнинг бир-бирларига эзгу тилаклар билдириб, кўнгилларни шод этишлари, меҳр-мурувват кўрсатишлари шулар жумласидандир. Шу муносабат билан бугун Оқдарё туман ҳокимлиги ҳамда тадбиркор Азиз Турсунов раҳбарлигидаги “Имона соф парранда” қўшма корхонаси ташаббуси билан тумандаги юздан ортиқ кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олинди. Уларни байрам билам қутлаб, озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

 

      Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Разработан в: SAKTRM