"Afrasiab jeans textile" корхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Image_tadbir: 

 

         "Afrasiab jeans textile" корхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди

 

     Бугун туманимиздаги “AFRASIAB JEANS TEXTILE” корхонасининг очилиш маросими ўтказилДИ. Тадбирда Самарқанд вилояти ҳокими Э. Турдимов ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Тадбирни байрамона ўтказиш мақсадида ташриф буюришган таниқли хонандалар Ҳосила Раҳимова, Алишер Файз, Масрур Усмоновларнинг куй-қўшиқлари йиғилганларга бир олам завқ улашди. Шунингдек, халқимизнинг севимли қизиқчиси Валижон Шамсиевнинг чиқишлари тадбир қатнашчиларига манзур бўлди.
     Жинси матоҳлари ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган мазкур корхонани қуриб, ишга тушириш учун 40 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфланди. Бир йилда 22 миллион пагонометр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга корхонада айни пайтда 1100 нафар маҳаллий аҳоли муқим иш билан таъминланган.

         Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати