Самарқанд вилоят прокурори ва тадбиркорлар учрашуви бўлиб ўтди

              Самарқанд вилоят прокурори ва тадбиркорлар учрашуви бўлиб ўтди

 

         Бугун туман ҳокимлигининг мажлислар залида Самарқанд вилояти прокурори бугунги кунда фаолият кўрсатмаётган тадбиркорлар масалаларини ўрганиш, уларга яқиндан ёрдам бериш, тадбиркорлар мурожаатларини қабул қилиш мақсадида тадбиркорлар билан учрашуви ўтказилди.

         Учрашувда вилоят мутасаддилари, туман ҳокими ўринбосарлари, туман прокуратураси, солиқ, банк каби ташкилот мутасаддилари ҳамда тадбиркорлар иштирок этишди. Тадбирни Самарқанд вилояти прокурори ўринбосари С.Астонов олиб борди.

         Тадбирда вилоят Солиқ бошқармасининг солқ солиш бўйича маслаҳат бўлими ҳуқуқшуноси В.Темиров сўзга чиқиб, янги таҳрирдаги “Солиқ кодекси”нинг мазмун-моҳияти борасида маъруза қилди. Шунингдек, Марказий банкнинг Самарқанд вилояти бошқармаси ходими Т.Қодиров сўзга чиқиб, тадбиркорларга банк хизмати ва кредитлар борасида тушунчалар берди. Шундан сўнг, тадбиркорлар ўзларини қийнаётган масалалар билан мурожаатлар қилишди.

         Мурожаатлар рўйхатга олиниб, ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилди.

 

         Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

        

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM