Оқдарё туман кенгаши депутатлари доимий комиссиялар ишини ташкил этиш борасида тавсиялар берилди

          Оқдарё туман кенгаши депутатлари доимий комиссиялар ишини ташкил этиш борасида тавсиялар берилди

 

       Бугун  Олий Мажлис Сенати аъзоси Фармон Тошев туман ҳокимлигида халқ депутатлари туман кенгашининг доимий комиссиялари раислари билан йиғилиш  ўтказди. Унда халқ депутатлари туман кенгаши депутатларига доимий комиссиялар ишини ташкил этиш, депутатлик сўрови юборишнинг тартиблари, сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш, ойлик ҳисоботларни юритиш каби масалалардаги камчиликларни бартараф этиш борасида зарур тавсиялар берди.

        Тадбирдан сўнг депутатларнинг кенгашда фаолият юритишлари учун алоҳида хона танланди ва бу билан боғлиқ масалалар келишиб олинди.

 

      Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM