Феруз Абилов Оқдарё тумани ҳокими лавозимига қайта тасдиқланди

               Феруз Абилов Оқдарё тумани ҳокими лавозимига қайта тасдиқланди

 

         Бугун Оқдарё туман ҳокимлигида Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашининг VI чақириқ биринчи сессияси бўлиб ўтди

         Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ташкилот ва бўлимлари раҳбарлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, туманимиз меҳнат фахрийлари, шунингдек, вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалик масалалари бўйича ўринбосари А.Нурқулов иштирок этди.

         Сессияда вилоят ҳокими томонидан Оқдарё туман ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

         Депутатлар Абилов Феруз Неъматуллаевич номзодини бир овоздан қўллаб-қувватлаб, Оқдарё туман ҳокими лавозимига тасдиқладилар

 

         Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM