Туркия давлатида туманимиз ҳокимининг расмий ташрифи давом этмоқда

         Туркия давлатида туманимиз ҳокимининг расмий ташрифи давом этмоқда

 

         Жорий йилнинг 7 декабрь куни туманимиз ҳокими Ф.Абилов, туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.Жўраев, туман Тиббиёт бирлашмаси раҳбари А.Мустафоев, “Pichoqchi DRY FRUITS” МЧЖ раҳбари Т.Абдужалиловлардан иборат делегация  расмий ташриф билан Туркия давлатига жўнаб кетишган эди. Мазкур ташрифдан мақсад туркиялик тадбиркорлар билан тажриба алмашиш ҳамда туманимизнинг инвестицион салоҳиятини ошириш борасида икки томонлама манфаатли ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашдир.

         Дастлаб делегациямиз аъзолари билан Каҳраманказан шаҳри ҳокимлигида шаҳар ҳокими Серхат Огуз билан учрашув ўтказилди. Учрашувда ҳудудда фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқариш корхоналар раҳбарларини туманга жалб қилиш, икки томонлама манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама килинди.

        Сўнгра вакилларимиз Mos Lab корхонаси фаолияти билан якиндан танишишди. Учрашувда корхона томонидан ишлаб чиқариш жараёнлари ўрганилди. Мазкур корхонада 60 га яқин тиббиёт воситалари ва реактивлари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган.

       Шунингдек, Остин саноат зонасида ортопедик тиббий воситалар ишлаб чиқарувчи ONSORTHO  корхонаси раҳбари Бату Зачкая билан учрашув бўлиб ўтди. Ушбу корхонада ортопедик махсулотларини 400 дан ортиқ тури ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган бўлиб махсулотлар Jmp  талаблари асосида ишлаб чиқарилмоқда ва махсус сертификатга эга.

        Навбатдаг учрашув OSTIM йирик саноат зонаси раҳбари Орҳан Айдин билан бўлиб ўтди. Учрашув давомида тадбиркорлар учун яратилган имкониятлар туғрисида сўз кетди. Ушбу саноат зонаси фаолиятини Самарқандда ташкил килиш бўйича 11 декабрь куни англашув меморандуми имзоланиши режалаштирилди.

     Оқдарё вакиллари INNAMED RD GLOBAL Research & Development  корхона фаолияти билан ҳам танишишди. Танишиш давомида варикоз томир касалликлари, майда томирларга кирадиган тиббиёт воситалари, тромбларларни даволайдиган тиббиёт ускуналари ишлаб чикарилиши кўздан кечирилди. Шунингдек, мазкур корхонада ўқ ўтмас бронижилетлар ишлаб чиқарилиши ҳам йўлга қўйилган.

      Туманимиз иқтисодиётини тараққий эттириш мақсадидаги ушбу расмий ташриф давом этмоқда.

 

       Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM