Намунали тўй бўлди

Image_tadbir: 

              Намунали тўй бўлди

 

         Жорий йилда туманимизнинг 2 сектор ҳудуди пахтакорлари давлатга пахта сотиш борасида юқори натижаларни қўлга киритишди. Бугун 2 сектор раҳбари туман прокурори Д.Кубаев ташаббуси билан Даҳбед шаҳарчасидаги “Назарбек” базмгоҳида Ҳосил байрами ҳамда тўққиз нафар жажжи болажонларнинг хатна тўйлари бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Ф.Абилов иштирок этиб тўй ташкилотчиларига ва пахтакорларимизга ўз миннатдорчилигини изҳор қилди ҳамда тўй болаларга юртимиз, халқимиз учун муносиб инсон бўлиб етишишларида омад ва бахт тилади.

         Туман ҳокими ва туман прокурори томонидан хатна тўйи бўлаётган жажжи болажонларга тўй чопончалари кийдирилди ҳамда совға-саломлар улашилди. Шундан сўнг пахта йиғим-теримида муносиб иштирок этган теримчиларга эсдалик совғалари топширилди. Санъаткорларнинг куй-қўшиқлари тўй иштирокчиларини қалбига завқ-шавқ бағишлади. Тўйда иштирок этганлар юзида замонага шукроналик ҳисси барқ урди.

         Тўй болаларнинг ота-оналари тадбирни ташкил этган туман прокурорига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

 

         Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2020 © Оқдарё туман ҳокимлиги. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM