КОРХОНАЛАР  ВА ТАШКИЛОТЛАР ФАОЛИЯТИНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

       КОРХОНАЛАР  ВА ТАШКИЛОТЛАР ФАОЛИЯТИНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

 

    Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотларига кўра, Оқдарё туманида 2019 йилнинг 1 октябрь  ҳолатига рўйхатга олинган юридик шахслар сони 3219 тани ташкил қилиб, шундан 1636 таси ёки 50,8 фоизи фаолият кўрсатмоқда.

     Иқтисодий фаолият турлари бўйича рўйхатга олинган корхона ва ташкилотларнинг асосий қисми қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги 2098 та (65,2 фоизи), савдода 301 та (9,3 фоизи), саноат 252 та  (7,8 фоизи), қурилиш 130 та (4,0 фоизи) ва яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар 37 та (1,1 фоизи) ва бошқа соҳаларига тўғри келади.

    Рўйхатга олинган корхоналар умумий сонининг 94,8 фоизи нодавлат мулки шаклидаги корхоналар, шундан 9,9 фоизи хусусий корхоналар, 0,8 фоизи чет эл сармояси иштирокидаги корхоналар, 0,03 фоизи акциядорлик жамиятлари,  84,1 фоизи бошқа корхоналар улушига тўғри келди.

    2019 йил январь-сентябрь ойларида жами 334 та янги корхона ва ташкилотлар рўйхатга олинган (шундан кичик бизнес субъектлари 232 та).

    Иқтисодий фаолият турлари бўйича янги рўйхатга олинган корхона ва ташкилотларнинг 32,9 фоизи қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги 20,6 фоизи савдо, 18,9 фоизи саноат ва 9,0 фоизи қурилиш соҳаларига тўғри келади.

   Ҳисобот даврида 26 та корхона ва ташкилотлар фаолияти тугатилган бўлиб, улардан 16 таси (жами фаолияти тугатилганларнинг 61,5 фоизи) ихтиёрий тугатилиш тартибини қўллаш орқали тугатилган.

 

       С.Акрамов,      Оқдарё туман статистика бўлими етакчи мутахассиси                                                                                        

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM