Автобекат сотувга қўйилмаган

                             Автобекат сотувга қўйилмаган

            2019 йил 2 сентябрда @sizdantelegram телеграм саҳифасида эълон қилинган “Аҳолига хизмат қилиб келаётган автобекат сотувга қўйилди” сарлавҳали танқидий мақола юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

         Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 31 декабрдаги 636- сонли, 1997 йил 2 майдаги 278-сонли,  1998 йил 31 декабрдаги 543-сонли, Самарқанд вилоят ҳокимининг 1997 йил 16 августдаги 150-Қ-сонли қарорлари, йўриқномаси, Янгиқўрғон ҚФЙнинг 1995 йил 6 июндаги 03-Қ-сонли қарори, Оқдарё туман йўл қурилиш бошқармасининг 1995 йилдагиижара шартномаси, Оқдарё туман давлат бино-иншоатлар ва ер кадастр бўлимининг 2005 йилдаги 275-сонли маълумотномасига асосан, ушбу мақолада кўрсатилган Оқдарё тумани Янгиқўрғон МФЙ Янгиқўрғон қишлоғи ҳудудидаги 4Р58б “М-37 автойўлидан-Янгиқўрғон қишлоғига” автомобиль йўлининг 4.0 км.да жойлашган автобекат биноси қурилган савдо дукони биносида қурилган савдо дукони биноси учун туман ҳокимининг 2006 йил 14 мартдаги 296-Қ-сонли қарори билан фуқаро Эгамов Аъзамга эгалик ҳуқуқи берилган ва фақат савдо дукони унинг нмига хусусий мулк сифатида кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилиб, давлат рўйхатидан ўтказилган.

         Шунга кўра, биргина автобекат биносига қўшиб қурилган савдо дукони биноси хусусий мулк сифатида берилган бўлиб, автобекат биноси эса ўз ўрнида қолиб, фаолият кўрсатилаётганлиги маълум қилинди.

         Шунингдек, фуқаро Эгамов Аъзам томонидан автобекат биносини сотишни эмас, балким унга қўшиб қурилган савдо дуконини сотмоқчи бўлиб, “Сотилади” деб ёзиб қўйилганлиги, бугунги кунда ушбу савдо дукони ўғли билан биргаликда ишлатилаётганлиги сабабли савдо дуконини сотиш мақсади йўқлигини, ҳамда автобекат биноси айвонини олдига ўзбошимчалик билан “акфа” ромларини ўрнатиб, ёпиб олиб, ноқонуний равишда фойдаланиб келаётган гўшт дуконини ўз ҳисобидан бузиб олиб, йўловчиларга автобекат сифатида фойдаланишлари учун шарт-шароитлар яратиб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олишлигини билдирилган ва шу ҳақида тушунтириш хати олинди.

                Оқдарё туман ҳокимлиги матбуот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM