ҒАЛЛА ЕТИШТИРУВЧИ ХЎЖАЛИКЛАР ДИҚҚАТИГА!

Э Ъ Л О Н!

ҒАЛЛА ЕТИШТИРУВЧИ ХЎЖАЛИКЛАР ДИҚҚАТИГА!

Оқдарё туманида 2022 йилда уруғлик дон етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун туман ҳокимликлари томонидан ихтисослаштирилган Янгиобод ва Оқдарё ММТП ҳудудларида тендер танлов асосида узоқ муддатга бошоқли дон уруғчилик хўжаликлари ўртасида танлов ўтказилади

 

Танлов комиссиясига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

  1. Фермер хўжалиги раҳбари номидан ариза;
  2. Фермер хўжалиги раҳбари номидан тилхат;
  3. Туман Қишлоқ хўжалиги бўлимининг маълумотномаси
  4. Фермер хўжалиги, унинг раҳбари ва ишчи ходимлари тўғрисида маълумотнома.
  5. Туман Ирригация тизими бўлими маълумотномаси.
  6. Вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг туман бўлими томонидан берилган маълумотнома.
  7. Фермер хўжалиги раҳбарининг мутахассислиги ва маълумоти тўғрисида ҳужжат (димлом нусхаси)
  8. Фермер хўжалиги раҳбарининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги иш стажини тасдиқловчи ҳужжатлар (меҳнат дафтарчаси ва бошқа ҳужжатлар)
  9. Фермер хўжалигида ишлаётган уруғчи ҳосилотнинг маълумоти тўғрисидаги ҳужжат (диплом нусхаси ва меҳнат дафтарчаси)
  10. Мажбуриятдан озод пул маблағи тўғрисида тегишли банк томонидан берилган маълумотнома.
  11. Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциянинг туман бўлими бошлиғи томонидан берилган маълумотнома ҳамда техпаспорт нусхаси.
  12. Сўнги 3 йил ичидаги ғалла ҳосилдорлиги бўйича контрактатция шартномасининг бажарилиши бўйича дон корхоналари ёки ғаллачилик кластерлари томонидан берилган маълумотнома.

Танлов Оқдарё туман Қишлоқ хўжалиги бўлимида 2022 йил август ойининг биринчи ўн кунлигида танлов комиссияси иштирокида ўтказилади.

Хужжатларни жорий йилнинг 5 август кунига қадар туман Қишлоқ хўжалиги бўлимига 2 (икки) нусхада тақдим этишлари лозим.

Мурожаат учун телефон:

(93)-341-15-76.

(99)-599-87-70

 

М.Пўлатов, туман Қишлоқ хўжалига бўлими бошлиғи                                        

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM