Халқ депутатлари Оқдарё тумани Кенгашининг ўн иккинчи сессияси ўтказилди

Халқ депутатлари Оқдарё тумани Кенгашининг ўн иккинчи сессияси ўтказилди

 

Бугун Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги ўн иккинчи сессияси ўтказилди. Тадбирни Кенгаш котибияти мудири Ч.Ортиқова олиб борди.

Белгиланган талаблар асосида кун тартиби тасдиқланиб, депутатлар сессияга киритилган масалалар муҳокамасига киришишди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2020 йил 29 августдаги 01-22/1388-сонли хатига асосан жорий йилнинг 7-11 сентябрь кунлари оралиғида туман (шаҳар) ҳокимлари, сектор раҳбарлари, халқ таълими бўлими мудирлари ва тиббиёт бирлашмалари бош шифокорларининг мактабларни санитар талабларга мувофиқ бирламчи воситалар билан таъминлаш, дезинфекция ишларини ташкил этиш, янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати юзасидан ахборотларини эшитиш, муҳокама қилиш ва мактаблар фаолиятини тиклаш бўйича якуний қарорларни қабул қилиш белгиланган.

    Шунга кўра, бугунги пандемия шароитида энг долзарб масалага айланган тумандаги умумий ўрта таълим мактабларида короновирус пандемияси шароитида 2020-2021 ўқув йилини бошлаш тартиблари ва таълим муассасаларида санитария талабларинингбажарилиши тўғрисида туман халқ таълими бўлими мудири С.Ортиқованинг, шунингдек, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи в.б А.Қиличов ҳамда туман санитария эпидемиология осойишталик маркази бош врачи Б.Маркаевларнинг юқоридаги масала юзасидан ахборотлари эшитилди.

Таъкидландики, Оқдарё туман Халқ таълими бўлими тасарруфида жами 57 та умумтаълим мактаблари мавжуд бўлиб, мактабларда пандемия шароитида ўқув жараёнларини бошлаш бўйича ота-оналардан сўровномалар ўтказилди. Сўровнома натижаларига кўра 27966 нафар ўқувчиларнинг ота-оналаридан 26733 нафари (96%) иштирок этди ва 21092 нафари анъанавий ўқув жараёнини бошлашга 78,9 фоиз ижобий фикр билдирган бўлса, онлайн ўқишга 5641 нафари 21,1 фоизи ўқишни бошламаслик тарафдори эканлигини билдирган.

Бугунги кунда барча мактаблар ўқитувчи ва раҳбарларига пандемия шароитида ўқишни хавфсиз ташкил этиш, иш жараёнида санитария-гигиена қоидаларига риоя этиши бўйича ўқув тушунтириш машғулотлари олиб борилди ва ҳозирда ҳам давом эттирилмоқда. Санитария гигиена коидалари ва хоналарни санитария тозалашдан ўтказиш бўйича қўлланмалар тайёрланиб мактабларга тарқатилди.

Ҳозирга қадар туман СЭО маркази томонидан тумандаги умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган 92 фоиз ўқитувчилардан короновирус инфекциясига тест таҳлили учун намуналар олиниб, вилоят вирусология лабораториясига топширилди.

Мазкур масала депутатлар томонидан чуқур муҳокама этилиб, тўпланган хулосаларга кўра тумандаги 1-2-3-4-6-12-15-16-18-20-25-28-30-31-32-38-40-41-42-43-45-51-52-54-57 умумтаълим мактабларида ўқув йили машғулотлари жорий йилнинг 14 сентябридан бошлаб режа-графиги асосида бошланиши тавсия қилинди. 5-7-8-9-10-11-13-14-17-19-21-22-23-24-26-27-29-33-34-35-36-37-39-44-46-47-48-49-50-53-55-56 умумтаълим мактаблари ҳудудида пандемия шароитида санитар талаблари тўлиқ бажарилиб эпидемия ҳолати яхшилангач мактаблар қайта ўрганилиб, фаолиятини бошлашига рухсат бериладиган бўлди.

 Кун тартибига киритилган иккинчи масала фаолияти  “қониқарсиз” деб баҳоланган “Лойиш” маҳалла фуқаролар йиғинининг фаолияти ҳақида туман ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ю.Ўроқова сўзга чиқди.

  Халқ депутатлари туман Кенгашининг ўн иккинчи сессиясига қўйилган барча масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилиниб, сессия якунланди.

 

 

 

       Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM