ОҚДАРЁДА ҲАРБИЙ ПАРАД , ҲАРБИЙ ТЕХНИКАЛАР ВА ҚУРОЛ-АСЛАҲАЛАР КЎРГАЗМАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

 

         ОҚДАРЁДА ҲАРБИЙ ПАРАД , ҲАРБИЙ ТЕХНИКАЛАР ВА ҚУРОЛ-АСЛАҲАЛАР КЎРГАЗМАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

 

         Бугун 11 январь куни эрта тонгдан «Ватанпарварлик ойлиги» доирасида  Оқдарё тумани марказий кўчасининг истироҳат боғи ҳамда 14-сон мусиқа мактаби қаршисида ҳарбий парад ташкил этилди. Ушбу кўргазмали тадбирда Самарқанд вилоят Миллий гвардияси ва Марказий ҳарбий округ қўшинлари ўзлариниг ҳарбий техникалари билан иштирок этишди.

          Байрам тадбирида туман ҳокими Феруз Абилов иштирок этиб, йиғилганларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги самимий муборакбод этди.  

         Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” шиори остида ўтказилган кўргазмада ҳарбийларимиз жанговар чиқишлари билан Ватанимиз ҳарбий қудратини намойиш этиб, томошага келган туманимиз аҳлини беҳад мамнун этишди. Шунингдек, ҳарбийларимиз жанговар қуроллар, уларнинг қандай ишлатилиши ҳақида қизиқувчан ёшларимизнинг саволларига батафсил маълумотлар беришди.

         Тадбир сўнгида нафақадаги ҳарбийларга туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди ва бир пиёла чой устида суҳбат қилинди.

 

         Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM