Тўй-марака, маросимлар тартибга солинади

     

         Тўй-марака, маросимлар тартибга солинади

 

            Бугун 2019 йил 14 сентябрда Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Олий Мажлис Сенатининг  “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарори ижроси Самарқанд вилоят ҳокими Э.Турдимов раҳбарлигида видеоселектор йиғилиш тарзида муҳокама этилди.

         Ушбу йиғилишдан сўнг туман ҳокими Ф.Абилов мазкур масалада йиғилиш ўтказди. Унда сектор раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, профилактика инспекторлари, тадбиркорлар, базмгоҳлар мутасаддилари, ташкилот раҳбарлари иштирок этишди. Қарор ижросини таъминлаш борасида сектор раҳбарлари, МФЙ раислари, базмгоҳлар мутасаддилари фикрлари тингланди ҳамда тўйлар, маракаларни ихчамлаштириш борасида тегишли топшириқлар берилди. Шунингдек, қарор ижросини таъминлаш  юзасида қўшимча йўриқномалар ишлаб чиқилиши, ҳужжатлар тайёрланиши боарасида келишиб олинди.

 

         Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM