Туманимиз ҳокими Қоратери маҳалласи ёшлари билан учрашди

               

                   Туманимиз ҳокими Қоратери маҳалласи ёшлари билан учрашди

 

        Ёшлар масалалари бўйича Самарқанд вилоят Идоралараро Кенгашининг 2020 йил 7 январдаги 07-01/02-сонли мажлис баёнида берилган топшириқ ва вазифаларга асосан 2020 йил давомида ҳафтанинг ҳар чоршанба кунлари ёшлар билан ишлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш ҳамда таклифларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ҳоким ва ёшлар”, “Раҳбар ва ёшлар”, “Сектор раҳбари ва ёшлар” учрашувлари ҳамда “Ёшлар муаммолари ечими куни” номли учрашувларни ташкил этиш бўйича 2020 йил 16 январь куни Оқдарё тумани Янгиравот-2 МФЙдаги 33-умумтаълим мактаб биносида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

   “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида Оқдарё туман ҳокими сўзга чиқиб, Оқдарё туманида ўтган давр мобайнида ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида олиб борилган ишлар, амалга оширилган ислоҳатлар тўғрисида ёшларга маълумот бериб ўтди.

Шундан сўнг, туман ҳокими ёшлар билан очиқ мулоқотга киришди. Маҳалла ёшлари ўзларининг савол ва таклифлари билан туман ҳокимига мурожаат қилди.

      Келиб тушган мурожаатларнн амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқиб, ижросини таъминлаш учун тегишли мутассадиларга вазифа ва топшириқлар берилди.

 

          Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати  

 

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Maked by: SAKTRM