Иккинчи жахон уруши иштирокчисини туман ҳокими табриклади

          Иккинчи жахон уруши иштирокчисини туман ҳокими табриклади

 

         Бугун “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” байрами билан табриклаш мақсадида туманимиз ҳокими Феруз Абилов “Ўзбекистон” МФЙ Равот қишлоғида истиқомат қилувчи 96 ёшни қаршилаётган  Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиси Муртоз бобо Эшпўлатов хонадонига ташриф буюрди.

         Ҳоким Муртоз бобони байрам билан табриклаб, юртимиз, халқимиз тинчлиги йўлида қилган хизматлари учун ўз миннатдорчилигини билдирди. Иккинчи жаҳон уруши иштирокчисига туман ҳокимлиги томонидан эсдалик совғалари, байрам дастурхони учун озиқ-овқат махсулотлари топширилди.

 Шунингдек, Муртоз бобони қутлаш учун туман ИИБ бошлиғи Б.Ибрагимов, “Нуроний” жамғармаси туман бўлимибошлиғи Т.Ашуров, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси М.Мусаев ва маҳалла фаоллари ташриф буюришди.

 

         Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Maked by: SAKTRM