Вилоят суди раислари туманимизда сайёр қабул ўтказди

 

 

                 Вилоят суди раислари туманимизда сайёр қабул ўтказди

             Кеча хабар берганимиздек, бугун соат 14:00 дан 16:00 гача Оқдарё туман Халқ қабулхонасида Самарқанд вилояти судлари раҳбарлари сайёр қабул ўтказди. Қабул давомида Фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди раиси ўринбосари Б.Норов, Жиноят ишлари бўйича Оқдарё туман суди раиси И.Дониёров, Маъмурий ишлар бўйича вилоят суди раиси Б.Диёров ҳамда виолят Иқтисодий суди раиси М.Бозоровлар фуқароларга ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтириш беришди. Ҳуқуқбузарлик оқибатларини бартараф этганлигини учун, қонуний енгиллик бериш тўғрисида мурожаат қилган 5 нафар фуқаро маъмурий жавобгарликдан озод қилиниб, уларга нисбатан маъмурий иш юритиш тугатилди.Шунингдек, қабулда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилиши ҳолатларининг олдини олиш бўйича туман фуқаролари ҳамда тадбиркорлари ўзларининг  муаммоларига ечим топишди.

 

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Maked by: SAKTRM